.RU

Рўзадор эркак кишига аёли билан нималар қилишга ижозат берилган?


Фатволар тўплами www.tavhid.com

Рўзадор эркак кишига аёли билан нималар қилишга ижозат берилган?



Савол:

Рамазонда эркак кишига аёлининг ёнида ётишликка ижозат борми?

Жавоб:

Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

Ҳа, бунга ижозат бор. Агар жинсий яқинлик қилмаса ёки эркак уруғи чиқиб кетмаса, рўзадор бўла туриб аёли билан ўйнашишлиги ҳам мумкин.

Имом Бухорий (1927) ва Муслим (1106), Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилиб айтдиларки:

كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُقَبِّلُ وَيُبَاشِرُ وَهُوَ صَائِمٌ وَكَانَ أَمْلَكَكُمْ لأرَبِهِ (أي حاجته)

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор ҳолларида хотинларини қучоқлар ва ўпар эдилар. Лекин у зот сизларнинг ичингизда ўз шаҳватига тўла эга бўлган киши эдилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Ас-Синдий  раҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Юбааширу» сўзи - юзни юзига қўйишликка ўхшаш, аёлининг баданига тегишлик ва унинг (аёлининг) унга тегишлиги маъносини беради».

Бу ерда фақат баданга тегишлик зикр қилинган, жинсий яқинлик қилиш эмас.

Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол берилган:

«Рўза тутаётган эркак учун рўза тутаётган аёли билан нималар қилишга ижозат берилган?»

Шайх Ибн Усаймин шундай деб жавоб берган эканлар:

«Рўза тутаётган эркак учун (авратдан) эркаклик уруғи чиқишлигига сабаб бўлувчи барча амаллар қилишлиги мумкин эмасдир. Инсонлар (эркак уруғи) чиқишлиги тезлигида ҳар хил бўладилар. Баъзиларида секин ва баъзилар ўзларини бутунлай бошқара оладилар, ҳудди Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни тасвирлаб:

(أَمْلَكَكُمْ لأرَبِهِ)

«Лекин у зот сизларнинг ичингизда ўз шаҳватига тўла эга бўлган киши эдилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Баъзилар ўзларини умуман бошқара олмайдилар. Бу кимса вожиб (фарз бўлган) рўзани тутаётганида аёли билан кўп ўйнашмаслиги, унга тегиш, ўпиш ва ҳоказоларни қилмаслиги керак. Агар кимса ўзини бошқара олишлигини билса, агарчи фарз бўлган рўзани тутаётган бўлса ҳам, аёлини ўпишлиги ва қучоқлашлиги мумкин. Аммо жинсий яқинликдан эҳтиёт бўлмоғлиги зарурдир. Бунга сабаб, Рамазон ойида рўза тутишлик фарз бўлган кимсага жинсий алоқада бўлишлик, бешта оқибатга сабаб бўлади:

1. Гуноҳ (бўлишлиги);

2. Рўзани бекор бўлишлиги (бузулишлиги);

3. Куннинг охиригача ичишликдан маҳрум бўлади. Рамазон ойида узрсиз рўзасини очган ҳар бир кимса, куннинг тугашигача емоқдан четланиши зарурдир ва ундан ташқари яна бир кун тутиб беришлиги керак бўлади.

4. Фарз бўлган рўзани бузгани учун қайтадан рўза тутиб бериши керак.

5. Энг қийин бўлган (рўзани бузганлик) каффоротини беришлиги керак: битта қулни озод қилишлик. Агар унга қодир бўлмаса, кетма-кет 2 ой рўза тутиб беришлиги. Агар унга ҳам қурби етмаса, 60 та камбағални тўйдиришлиги керак бўлади.

Рамазон ойидан бошқа, масалан қазо бўлган Рамазон рўзасини тутишлик бўлган фарз рўза бўлса - у рўзани бузишлик икки оқибатга сабаб бўлади:

1. Гуноҳ

2. Уни қайта тутишлик.

Лекин у (тутаётган) рўза нафл рўза бўлса ва у мобайнида жинсий алоқа қилган бўлса, у кимсани ҳеч нарса қилишга муҳтож эмасдур» (Шайх Ибн Усайминнинг фатвосининг охири).

Манба:

Ислом Савол ва Жавоб


Дадаць дакумент у свой блог ці на сайт 2010-07-19 18:44 Читать похожую статью
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • © Помощь студентам
    Образовательные документы для студентов.